Рафинья ўзига янги жамоа қидирмоқда

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Рафинья жамоасини ўзгартириш ҳақида бош қотирмоқда. Боиси, у немис гранди сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлишига ишонмаяпти.

“Мавсум аввалида менга Англия ва Испания клубларидан таклифлар бўлди. Жамоа раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби ҳам бу ҳақда билишади. Аммо, улар менга доим ишониб келишган. “Бавария” доимо менинг юрагимда буўлиб  келган ва бу жамоага ҳамиша боримни беришга ҳаракат қиламан. Шунинг учун ўйлайманки клубдагилар ҳам мени кўпроқ ўйнаш ниятида экинлигимни тўғри тушунишади. Нима бўлган тақдирда ҳам мен ўз келажагим ҳақида ўйлашим керак”, - дейди Рафинья Sport Bild нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!