Раҳим Стерлинг: “Ман Сити” бироз суст ўйнади, аммо муҳими ғалабага эришди

 

“Манчестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг “Фейеноорд”га қарши (1:0) кечган ЕЧЛ 5-туридан кейин шў фикрларини билдириб ўтди. Айнан Стерлингнинг ўйин якунига урган голи “шаҳарликлар”га ғалаба келтирди.

“Рақиб яхши ҳимояланди, шу билан бирга бизга аниқ ҳужумлар етишмади. Ўйин якунида гол урганим бизга ғалаба келтирди. Биз ғалабага ҳақли эдик, деб ўйлайман.

Учрашув давомида “Манчестер Сити” бироз суст ва секин ҳаракат қилди, аммо муҳими ғалабага эришди. Ғалабали юришни давом эттиришимиз керак”, – деди англиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!