Ракитич "Бавария"га ўтиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport1 интернет нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, хорватиялик футболчи “Барселона”да бўладиган рақобатдан ва янги мавсумда тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлолмаслигидан ҳавфсирамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агар каталонияликлар ПСЖдан Марко Верраттини ўз сафига қўшиб олишса, у ҳолда “Барса” Ракитич билан ҳайрлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 29 ёшли хавбек “кўк-анор ранглилар” сафига 2014 йил “Севилья”дан 18 млн еврога кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Ла Лиганинг 32та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!