Ракитич ПСЖга қарши жавоб ўйинидаги ғалабани қандай такрорлаш мумкинлигини айтди

16 апрель,2017, 11:34 569

Ракитич ПСЖга қарши жавоб ўйинидаги ғалабани қандай такрорлаш мумкинлигини айтди

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич кеча бўлиб ўтган “Реал Сосьедад”га (3:2) қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги ўйин осон кечмади. “Реал Сосьедад” ўз ўйин услубига эга жамоалар сирасига киради. Тўғри, бугун биз уларнинг дарвозасига кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди, аммо, ўйлайманки бугунги ўйин барибир қизиқарли кечди. Агар шундай ўйнашда давом этсак, ПСЖга қарши бўлиб ўтган жавоб ўйинидаги ғалабани такрорлашимиз мумкин. Биз ўз кучимизга ишонамиз ва мухлисларимиз ҳам бизга ишонишлари мумкин", - дейди хорватиялик футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган ҳафтада Чемпионлар лигаси чорак финал босқичининг дастлабки баҳсида Туринда "Ювентус"га 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

"Барселона" қийинчилик билан "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди

"Барселона" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди? (видео)