Ракитич "Севилья"нинг "Реал"дан очко олишига умид қилмоқда

5 май,2017, 16:30 586

Ракитич

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Ла лиганинг 37-туридаги марказий баҳсда "Севилья"нинг "Реал"дан очко торит олишига умид қилмоқда.

"Биз "Реал"нинг қолган ўйинларига таъсир ўтказа олмаймиз. Аммо, "Севилья"нинг "қироллик клуби"дан очко тортиб олишига умид қиламиз", - дейли хорватиялик футболчи RAC1 нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Реал" ва "Барселона" ҳисобида бир ҳил - 81тадан очко мавжуд. Лекин, мадридликлар битта ўйин кам ўтказишган.