Ракитич: Янги шартнома туғилган кунимга ажойиб совға бўлди

11 март,2017, 13:05 480

Ракитич: Янги шартнома туғилган кунимга ажойиб совға бўлди

Хабарингиз бор кеча "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ўзининг 28 ёшини нишонлади. Таваллуд айёми куни "Барселона" билан янги шартнома имзолаган хорватиялик футболчи ўзининг ҳис-ҳаяжонланларини яшириб ўтирмади.
"Барселона" билан шартномани узайтирганим туғилган куним учун ажойиб совға бўлди. Мен "кўк-анор ранглилар" билан шартномамни узайтирганим билан фаҳрланаман. Дунёнинг энг зўр клубида тўп суриш бу мен учун энг зўр совға", - дейди Ракитич испаниянинг Sport нашрига.


Эслатиб ўтамиз, Ракитич "Барселона" билан амалдаги шартномасини 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирди. Унинг каталонияликлар билан аввалги келишуви 2019 йилга қадар тузилган эди.