Ракитич кубок финалида "Барселона"га ёрдам бера олади

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич 22 апрель куни Мадриддаги “Ванда Метропалитано” стадионида “Севилья”га қарши бўлиб ўтадиган Испания кубоги финалида жамоасига ёрдам бера олади.

Sport.es тарқатган хабарга кўра 30 ёшли хорватиялик футболчи бармоғидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган. Ракитич бугундан каталонияликларнинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Маълумот учун, “Барселона” – “Севилья” баҳси Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!