Рами: "Лестер"дан учралган мағлубиятда Насрининг айби йўқ

15 март, 10:05 411

Рами:

Хабарингиз бор, кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Шу куни "Лестер" ўз майдонида "Севилья"ни (2:0) иродали тарзда мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди. Ўйиндан сўнг андалусияликлар ҳимоячиси Адил Рами учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Лестер"дан учралган мағлубиятда Насрини айлбаш керак эмас. Ҳозир биз ҳаммамиз уни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Менга бу жамоадаги энг ёққан жиҳат шуки бу ерда барча бир оиладек. 

Биринчи марта шунчалик ютишни ҳохлаган ва футболчилари бир-бирларини қўллаб-қувватлаган жамоани кўрдим", - дейди Рами Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ҳакам кечаги учрашувнинг 74-дақиқасида "Севилья" футболчиси Самир Насрини майдондан четлатган эди.