Рамос Барселона жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос Испания Ла Лигасининг навбатдаги турида Барселона шаҳрининг “Эспаньол” жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рамос УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки учрашувида “Наполи” (3:1) билан баҳсда жароҳат олган ва 71-дақиқада Зинедин Зидан уни заҳирага олган эди.

Кеча ўтказилган тўлиқ тиббий текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, Рамоснинг сонида жароҳат мавжуд. Шундай қилиб, Серхионинг “Эспаньол”га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!