Рамос: Биз тарих билан “учрашдик”

4 июнь,2017, 03:50 480

Рамос: Биз тарих билан “учрашдик”

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус”(4:1) мағлуб этилганидан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен жамоамдан фахрланаман. Бугун “Реал” тарих билан учрашди ва бундай имкониятни қўлдан чиқармадик. Ўйин бошидан биз яхши футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик. Бир қанча хатолар бўлди. Бироқ биз ғалабага лойиқ эдик. Биз ЕЧЛда кетма-кет икки бор ғолиб чиққанимиздан ғурурланамиз. Жамоа ҳақиқий характер кўрсата олди”, – деб айтиб ўтди “Реал” сардори beIn Sports эфирида.