Рамос Буффонни шарманда қилмоқчи эмас

31 май, 09:08 192

Ўхшаш хабарлар

Рамос Буффонни шарманда қилмоқчи эмас

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус”га қарши ўйинда пенальти тепишига тўғри келиб қолса, уни “Паненка усули”да тепмаслигини айтиб ўтди.

“Ўйиндан сўнг ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлиб қолса, уни амалга ошира оламан. Аммо Буффонга қарши дуелда Паненка усулида тепмайман”, – деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Onda Cero.

Рамос пенальтини Чехословакия термасининг ярим ҳимоячиси Антонин Паненка усулида тепишни хуш кўради. Унга кўра, зарба секин “парашют” усулида дарвоза марказига йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, финал 3 июн куни Кардиффда бўлиб ўтади.