Рамос: Моуриньо? У мени ўйинимни ўзгартирмаган

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос ҳозирда “Манчестер Юнайтед”да ишлаётган Жозе Моуриньонинг ишларига баҳо берди.

“Моуриньо менинг фаолиятимни ўзгартирди деб ўйламайман. Тўғри, мен унда кўп нарсаларни ўргангаман. Бироқ ҳар бир мураббийдан ниманидир олса бўлади. Нима бўлганда ҳам эртанги ўйин Моуриньо – Рамос тўқнашуви эмас, “Реал” – МЮ қарама-қаршилиги бўлади.

Моуриньо ва Зидан – буюк мураббийлар. Фарқи? Зиданнинг ўз ҳам футболчи бўлган ва бу унга қандайдир устунлик беради”, – деб айтиб ўтди мадридликлар сардори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!