Рамос фаолиятини "Реал"да якунламоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос келажакда ўз жамоасини ўзгартириш нияти йўқлигини билдирди. У бу ҳақда мухлисларнинг берган саволига ўз "Твиттер"и орқали жавоб берди.
"Фаолиятимни "Реал"да якунласам ҳурсанд бўлар эдим", - дейди испаниялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи 2005 йилдан буён "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!