Рамос ўз исмини "Реал" тарихига ёздиришда давом этмоқда

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи даслабки ўйинлари доирасида "Реал" ўз майдонида "Наполи"ни қабул қилди.

Кескин курашларга бой кечган баҳсда мадридликлар иродали тарзда рақибларини мағлуб эта олишди. Якуний ҳисоб 3:1.

Кечаги баҳсда 71 дақиқа майдонда тўп сурган "қироллик клуби" сардори Серихо Рамос "Реал" сафида ЕЧЛдаги ўзининг 95-ўйинини ўтказди. Рамос бу борада 1994-2010 йилларда "галлактикослар" сафида ўйнаган Гутига етиб олди. 2005 йилдан буён "Реал" сафида тўп суриб келаётган Рамос бу борада 4-ўринга кўтарилиб олди. 

"Қироллик клуби" таркибида ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар учлиги билан танишинг: Роберто Карлос (107та), Рауль (130та), Икер Касильяс (150та).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!