Рамос тўп зарбидан ҳалок бўлган болакайнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос “Камас” болалар жамасида тўп сурган 13 ёшли боланинг оиласига ҳамдардлик билдирди. Айтиш лозимки, ўйин пайтида тўп болакайнинг кўкрагига зарб билан теккан ва бу юракнинг тўхташига сабаб бўлган.

“Мен “Камас” болалар клуби аъзоси Эдуардо Тирадонинг оиласига ва дўстларига ўз ҳамдардлигимни билдираман”, - деб ёзади испаниялик футболчи ўзининг “твиттер”даги саҳифасида.

Маълумот учун, ҳалок бўлган бола тўп сурган клуб Камас шаҳри жамоаси ҳисобланади. Рамос ҳам айнан шу шаҳарда таваллуд топган.

“Реал” Рамос билан шартномани узайтиради

Моуриньо: Мен “Реал”га келганимда Рамос ЕЧЛ чорак финалида ҳам ўйнамаган эди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!