Рамосни четлатган, Бэйлнинг голини бекор қилган ҳакам "классико"ни бошқаради

Испания Ла Лигаси доирасида 6-май куни “Барселона” – “Реал Мадрид” клубилари ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси эълон қилинди.

Унга кўра, “эль-классико”ни Эрнандес Эрнандес бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Маълумот учун, ушбу ҳакам ўтган мавсум “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтган “классико”ни бошқарган. Учрашув “Барса”ни ғалабаси билан якунланган (3:2) ҳамда баҳс давомида ҳакам Серхио Рамосни майдондан четлатган.

Испания чемпионатининг 2015/16 йиллардаги мавсумининг 31-тури доирасида бўлиб ўтган “Барса” – “Реал” беллашувида ҳам Рамосни майдондан четлатган ва Бэйлнинг голини бекор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!