Рамзиддин Саидов Тошкент Гран-присида катта синовдан ўтади

Жорий йилнинг 6-9 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидан жой олган мусобақада дунёнинг энг кучли спортчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Атоқли полвонимиз Олимпиада чемпионини тайёрламоқчи (фото)

Ушбу юқори нуфузли яна бир эътиборга молик томони шундаки, Гран-при беллашувларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатига машҳур полвонимиз Рамзиддин Саидов ҳам киритилган.

Спортчилик фаолиятида дзюдо бўйича Осиё чемпиони ва Осиё ўйинларининг совриндори бўлган Рамзиддин илк маротаба Гран-при турнирида ҳакамлик қилади. Рамзиддин Саидов июль ойида SPORTS.uz ахборот порталига берган интервьюсида ҳам Тошкентдаги Гран-прида ҳакамлик қилиши ва бу унинг учун катта синов вазифасини ўташини таъкидлаган эди.

Гран-прида Рамзиддин Саидовдан ташқари Вячеслав Перейтеко ҳам беллашувларни бошқарадиган ҳакамлар рўйхатидан жой олган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!