Раньери Англияга қайтмоқда

«Лестер» собиқ устози Клаудио Раньери «Кристал Пэлас»ни бошқариши мумкин, деб Sky Sports хабар бермоқда.
«Кристал Пэлас» раҳбарлари 65 ёшли италиялик мураббий билан музокара ўтказди. Лондон клуби собиқ устози Сэм Эллардайс мавсум тугагач жамоадан кетган эди.

Раньери ўтган қишда «Лестер»дан кетганди. 2015/16 йилги мавсумда «Лестер» ушбу мураббий қўл остида премьер-лигада чемпион бўлишганди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!