Раньери Чемпионшипда ишлаши мумкин

27 май,2017, 09:20 260

Раньери Чемпионшипда ишлаши мумкин

2015/16 йилги мавсумда “Лестер”ни Англия чемпиони қилган Клаудио Раньери Чемпионшип вакили ҳисобланган “Лидс” клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

“Лидс” клубининг янги хўжайини Андреа Радриццани жамоанинг амалдаги бош мураббийи Гарри Монк билан келишувни узайтиришни истамаяпти ва унинг ўрнига италиялик мутахассисни олиб келишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш керакки, “Лидс” жорий мавсум Чемпионшипни 7-поғонада якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Раньерининг хизматларига шунингдек "Сандерленд", "Уотфорд" ва "Кристал Пэлас" каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Раньерига "Кристал Пэлас" ва "Сандерленд"дан таклифлар бўлмоқда>>>

Раньери: Агар яхши таклиф бўлса, мен ишлашга тайёрман>>>