Раньери “Палермо”ни бошқариши мумкин

10 март,2017, 15:25 357

Раньери “Палермо”ни бошқариши мумкин


“Лестер” клуби собиқ бош мураббийи Клаудио Раньерининг хизматларига қизиқиш билдираётган жамоалар сони ортиб бормоқда.

ОАВ тарқатган хабарларга кўра, шундай жамоалар қаторига “Палермо” ҳам қўшилган ва италиялик мутахассисни жамоанинг амалдаги бош мураббийи Диего Лопес ўрнига олиб келишни режалаштирмоқда. “Палермо” айни дамда 7 очко билан “А” серия турнир жадвалининг 17-поғонасида бормоқда.

Claudio_Ranieri

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача, Раньери "Фиорентина" ва "Вольфсбург" жамоаларидан тушган таклифларни рад қилиб, дам олишни маъқул топган.