Раньери "Зенит"ни бошқармоқчи

21 март,2017, 21:30 637

Раньери

Яқиндагина "Лестер"дан истеъфога чиқарилган Клаудио Раньери Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубида ишлашга қизиқмоқда.
Ишончли манбаанинг сўзларига кўра питерликлар бир неча кун аввал 65 ёшли италиялик мутахассис билан норасмий учрашув ўтказишган ва ўзаро ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишган. Таъкидлаш керакки "Зенит"да ишлаш ҳохишини дастлаб италиялик мураббий билдирган.

Эслатиб ўтамиз, "Зенит" раҳбарияти ёзда жамоанинг амалдаги бош мураббийи Мирчу Луческуни истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда.