Рақиб эрта таслим бўлди

Қатарда теннис бўйича "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнирда қатнашаётган ҳамюртимиз Саидаъло Саидкаримов саралаш турниридан муваффақиятли ўтди.
 
Саралаш мусобақасини иккинчи босқичдан бошлаган ўзбекистонлик теннисчи асосий тўр йўлланмаси учун ўтказилган учрашувда Россия вакили Артём Строкан билан рақобатлашди.
 
Учрашувнинг биринчи сетида Саидаъло Саидкаримов рақибини 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи сетда 0:4 ҳисобида ортда қолаётган Артём Строкан ўйинни давом эттирмасдан мағлубиятини тан олди.
 
Саидаъло Саидкаримов асосий тўрдаги дастлабки учрашувини италиялик Маттео Берреттинига қарши ўтказадиган бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!