Рақиби билан ҳазиллашган Кака видеотакрорлардан сўнг майдондан "ҳайдалди" (видео)

13 август, 12:55 280

Рақиби билан ҳазиллашган Кака видеотакрорлардан сўнг майдондан

Бгун MLSда  (АҚШ мунтазам чемпионати) бўлиб ўтган «Нью-Йорк Ред Буллз» ва «Орландо Сити» (3:1) клублари ўртасидаги баҳсда меҳмонлар аъзоси Кака видеотакрорлардан сўнг майдондан четлатилди.

Учрашув якуни арафасида футболчилар ўртасида кичик можаро келиб чиқди ва бу вазиятда бразилиялик футболчи рақиб жамоа ҳимоячиси Орельен Коллиннинг юзига қўл кўтарди. Бироқ, видеотакрорларда аниқ бўлдики “Милан” ва “Реал” жамоалари собиқ аъзоси бу вазиятда рақибига шунчаки ҳазил қилган.

Видеотакрорларни кўрган учрашув ҳаками Хорхе Гонсалес шундан сўнг ҳар иккала футбролчига сариқ карточка кўрсатди. Натижада иккинчи сариқ карточкасини қабул қилиб олган Кака майдондан четлатилди.

Қуйида ушбу ҳолатга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин: