Рақиби ўзгарган Фазлиддин Ғоибназаров енгилмас боксчига қарши рингга чиқади

9 октябрь, 14:30 3267

Рақиби ўзгарган Фазлиддин Ғоибназаров енгилмас боксчига қарши рингга чиқади

2017 йили апрелда ҳаваскорлар боксидан профессионал боксга ўтган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров (3-0, 0) ўзининг навбатдаги жангини 9 декабрь куни ўтказиши режалаштирилганидан, хабарингиз бор. Аввалроқ унинг бу тўқнашувда 35 ёшли россиялик Андрей Климовга қарши рингга чиқиши маълум қилинган эди, бироқ сўнгги олинган маълумотларга қараганда унинг рақиби ўзгарган.

Энди боксчимиз бу жангда мағлубият нималигини билмай келаётган 24 ёшли америкалик Стивен Ортисга (7-0, 0 КО2) қарши рингга кўтарилади. Бу боксчи профессионал фаолиятини 2015 йилда бошлаган ва бугунгача 7 марта рингга чиқиб, барчасини ғалаба билан якунлаган. Шулардан иккитасида нокаут қайд этган.

Жанг 9 декабрь куни Нью-Йоркдаги Нью-Йоркдаги афсонавий “Madison Square Garden” аренасида ташкил қилинади.