Рақибимиз Жанубий Корея термасига чиқарилган легионерлар ҳақида

15 ноябр куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичида меҳмонда Жанубий Корея билан бахс юритади.

Жанубий Корея терма жамоаси мазкур ўйиндан олдин Канада билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Кореяликлар бош мураббийи Уле Штилике юқоридаги икки ўйин учун 25 нафар футболчини терма жамоага жалб этган. Штиликедан чақирув олганларнинг аксарияти легионер футболчилар саналишади. Жумладан, 8 нафар футболчи Европа қитъасидан терма жамоа иҳтиёрига келишди. Хўш, ушбу футболчилар ўз клубларида қандай ўйин кўрсатишмоқда. Умуман уларнинг ҳолатлари қандай деган саволларга ушбу мақоламиз орқали жавоб оласиз. Бунда биз футболчиларнинг сўнгги бир ой ичидаги ҳолатларини назарга олганмиз.

Сон Хён Мин (“Тоттенхэм”, Англия)
“Тоттенхэм”нинг ўтказган ўйинлари сони: 8
Футболчининг ўтказган ўйинлари сони: 7 (5 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушган, жами 451 дақиқа)
Гол: -
Ассистентлик –

Ли Чун Юн (“Кристал Пелас”, Англия)
“Кристал Пелас”нинг ўтказган ўйинлари сони: 4
Футболчининг ўтказган ўйинлари сони: 2 (1 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушган, жами 84 дақиқа)
Гол: -
Ассистентлик: -

Ки Сун Юн (“Суонси”, Уэльс)
“Суонси”нинг ўтказган ўйинлари сони: 4
Футболчининг ўтказган ўйинлари сони: 4 (3 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушган, жами 286 дақиқа)
Гол: -
Ассистентлик –

Ку Жа Чол (“Аугсбург”, Германия)
“Аугсбург”нинг ўтжазган ўйинлари сони: 5
Футболчининг ўтказган ўйинлари сони: 5 (барча ўйинларда асосий таркибда майдонга тушган, жами 417 дақиқа)
Гол: 1
Ассистентлик: -
Амалга оширилмаган пеналти: 1
Сариқ карточка: 1

Чжи Дон Вон
“Аугсбург”нинг ўтказган ўйинлари сони: 5
Футболчининг ўтказган ўйинлари сони: 5 (барча ўйинларда асосий таркибда майдонга тушган, жами 450 дақиқа)
Гол: 1
Ассистентлик: 1

Парк Жо Хо (“Боруссия Дортмунд”, Жанубий Корея)
“Боруссия”нинг ўтказган ўйинлари сони: 7
Футболчининг ўтказган ўйинлари сони: 2 (бир бор асосий таркибда майдонга тушган, жами 75 дақиқа)
“Брондбю”нинг ўтказган ўйинлари сони: 4
Футболчининг ўтказган ўйинлари сони: 0 (барча ўйинларда заҳирада ўтирган. 0 дақиқа)

Хванг Хе Чан(“Ред Булл Зальцбург”, Австрия)
“РБ Зальцбург”нинг ўтказган ўйинлари сони: 7
Футболчининг ўтказган ўйинлари сони: 7 (3 та ўйинда асосий таркибда тушган, жами 310 дақиқа)
Гол: 5
Ассистентлик: -

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!