Рақиблар теннисчиларимизни тўхтата олмади

Қирғизистонда Халқаро теннис федерация томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган турнирнинг яккалик беллашувларида ёш теннисчиларимиз мухлису мутахассислар ишончини оқламоқда.

Биринчи давра учрашувларида қатнашаётган теннисчиларимиздан Азизбек Ниёзов мезбонлар вакили Абдумалик Камоловга қарши ўтказилган учрашувни 6:2, 6:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Беҳзод Расаматов қозоғистонлик Алибек Айдаралининг жиддий қаршилигига дуч келган бўлса-да, рақибидан 6:2, 3:6, 6:3 ҳисобида устун келди. Абдураҳмон Саидмеҳаммедов ҳам қозоғистонлик теннисчини Тимофей Голошчаповни 6:0, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Яна бир ҳамюртимиз - Марк Трякшин Қозоғистоннинг учинчи вакили - Алан Толеуни 6:4, 6:2 ҳисобида доғда қолдирди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!