Рақиблари дарвозасига 73 марта зарба йўллаган Аргентина ҳамон гол ура олмаяпти

ЖЧ-2018 саралашида муносиб ўйин кўрсата олмаётган Аргентина кеча Перу (0:0) билан ҳам дуранг қайд этди.

Эътиборлиси, саралашнинг сўнгги 4та учрашувида рақиб дарвозаси томон жами 73 марта (шундан 21таси аниқ) зарба йўллаган Хорхе Сампаоли бошчилигидаги жамоа бирор марта ҳам гол ура олмади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Аргентина терма жамоаси сўнгги марта 25 март куни гол киритган. Ўшанда Лионель Месси Чили (1:0) терма жамоаси дарвозасига киритилган ягона голга муаллифлик қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!