Рақибларни ларзага солган боксчиларимиз Тошкентга қайтиб келди (фото)

 

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Қитъамизнинг йигирмадан зиёд мамлакатидан келган энг истеъдодли боксчилар иштирок этган мусобақада Самандар Холмуродов, Фаррух Илҳомов, Ражаббой Отаназаров, Профсор Роримша ва Лазизбек Муллажонов Осиё чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди.

Темур Эргашев, Билолбек Мирзараҳимов ва Абдумаликов Ҳалаков кумуш, Саиджамшид Жаъфаров эса бронза медаль билан тақдирланди.

Осиё чемпионатида бешта олтин, учта кумуш ва битта бронза медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Қозоғистон ва Япония боксчиларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.   

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!