Рашфорд: Фергюсон давридаги МЮ даражасига етишимизга хали анча бор

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Маркус Рашфорд жамоа тўғри йўлдан кетаётганлигини таъкидлади.

“Биз 3 та совринни қўлга киритдик. “Олд Траффорд”га катта ғалабаларни қайтаришимиз лозим. Биз ғалабалар доимий бўлган Алекс Фергюсон давридаги даражага чиқишимизга хали бор.

Бироқ бизда яхши мураббий бор. Жамоа олдинга интилмоқда”, – деб Рашфорднинг сўзларини келтириб ўтди  Press Association Sport.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!