Рашидов дебют ўйинидаёқ "Ал-Жазира"га фойда келтирди

Ҳозиргина БАА Лига кубоги турнири 1-туридан ўрин олган "Ал-Жазира" ва "Ал-Дафра" клублари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва янги жамоасидаги илк рамий ўйинини ўтказди. Сардор баҳснинг 48-дақиқасида шериги Ромариньони голли узатма билан таъминлади.

Бироқ Рашидовнинг ушбу хатти-ҳаракатлари жамоасининг ғалабаси учун камлик қилди. Ўйин сўнггида "Ал-Дафра" футболчилари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди ва ўйин дуранг билан якунига етди.

БАА Лига Кубоги. 1-тур

"Ал-Дафра" - "Ал-Жазира 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: Моҳаннад Абдулрахим(82) - Ромариньо(48)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!