Рашидовнинг жамоаси “Ал-Айн”дан устун келди

Бундан бироз олдин БАА Лига кубоги турнири 2-туридан ўрин олган “Ал-Жазира” ҳамда “Ал-Айн” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Унда ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган жамоа 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Сардорнинг ўзи захирада қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, абу-дабиликлар “Ал-Дафра”га қарши кечган 1-тур баҳсида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

БАА Лига кубоги. 2-тур

“Ал-Жазира” – “Ал-Айн” 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!