Рашидовнинг жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлади

15 сентябрь,2017, 20:49 800

Рашидовнинг жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлади

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган "Ал-Жазира" жамоаси БАА Про-лигаси 1-турида "Ажман"га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда "Жазира" 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди ва мавсумни ғалаба билан бошлади.

Сардор ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа тўп сурди.

БАА Про-Лигаси. 1-тур

"Ал-Жазира" - "Ажман" 2:1

Голлар: Али Мабхут(16), Ромариньо(80) - Волид Холид(62)