Рашидовнинг жамоаси сўнгги дақиқаларда йирик мағлубиятдан қутулиб қолди

Бугун БАА Про Лигасида 11-турнинг қолдирилган  баҳси бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган “Ал-Жазира” клуби ўз майдонида “Ал-Вахда”ни қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда “Ал-Жазира” сўнгги дақиқаларда йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутулиб қолди. Рашидов учрашув қайдномасидан ўрин олмади.

БАА чемпионати. 11-тур

“Ал-Жазира” – “Ал-Вахда” 2:4

Голлар: Ахмад Ал Атташ (89), Ромарино (90+3) – Таглиабуе (44, 51, 71), Муҳаммад Ал-Акбари (83).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!