Расман! «Монако» «Барселона» футболчисини сотиб олди

21 июнь,2017, 19:36 718

Расман! «Монако» «Барселона» футболчисини сотиб олди

«Барселона» клуби академияси тарбияланувчиси Хорди Мбула Керальт «Монако» клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда монегаскликларнинг расмий сайти хабар бермоқда.

18 ёшли ҳужумчи билан беш йиллик шартнома имзолангани айтилмоқда. Илгарироқ, ОАВда «Монако» Мбула учун 3 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ француз клуби трансфер суммасини расман эълон қилмади.

Якунланган мавсумда эса ҳужумчи «Барселона Б» сафида 3 та ўйинда иштирок этди. Бундан ташқари, ёшлар ўртасидаги ЕЧЛда 8 та гол киритишга муваффақ бўлди.