Расман! “Ювентус” собиқ футболчиси энди Туркияда ўйнайди

13 июнь,2017, 22:36 325

Расман! “Ювентус” собиқ футболчиси энди Туркияда ўйнайди

Голландиянинг “Фейеноорд” жамоаси вингери Эльеро Элиа Туркиянинг “Истанбул” жамоаси сафига бориб қўшилди.

30 ёшл асли суринамлик бўлган Голландия терма жамоаси собиқ аъзоси турк клуби билан уч йиллик шартнома имзолади.

Элиа бунга қадар “Ден Хааг”, “Твенте”, “Гамбург”, “Ювентус”, “Вердер” ва “Саутгемптон” жамоаларида ўйнаган.

Маълумот учун, “Истанбул” жамоаси якунланган мавсумда Туркия чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритди ва келгуси мавсум ЕЧЛ саралаш босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.