Расман! Африка миллатлар чемпионати -2018 Кенияда бўлмайди

Африка футбол конфедерацияси ижроия қўмитаси Кенияни 2018 йилги Африка миллатлар чемпионати мусобақаси мезбонлигидан маҳрум қилди.

Бунга сабаб сифатида мамлакатдаги стадионларнинг талаб даражасида эмаслиги айтилган. Ушбу йирик мусобақанинг янги мезбони яқин вақтлар ичида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Африка миллатлар чемпионати Африка миллатлар кубогидан тамомила фарқ қилади. Ушбу мусобақада иштирок этувчи давлатлар хорижда тўп сурувчи легионерлар хизматидан фойдаланиши мумкин эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!