Расман! “Ал-Ахли”ни украиналик мураббий бошқаради

22 июнь, 10:38 178

Расман! “Ал-Ахли”ни украиналик мураббий бошқаради

Киевнинг “Динамо” клуби собиқ мураббийи Сергей Ребров фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Украиналик мутахассис Ар-Риёднинг “Ал-Ахли” клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

У  Кристиан Гросснинг ўрнини эгаллади. Ребров “Ал-Ахли” билан икки йиллик битим тузгани айтилмоқда.

Ма`лумот учун, 2017 йилда “Ал-Ахли” чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритди ва ОЧЛ чорак финалига чиқди.