Расман! “Алавес”ни финалга олиб чиққан мураббий АПЛ клубини бошқаради

23 июнь,2017, 21:21 397

Расман! “Алавес”ни финалга олиб чиққан мураббий АПЛ клубини бошқаради

Аргентиналик мутахассис Маурисио Пеллегрино расман Англиянинг “Саутгемптон” клуби бош мураббийига айланди. 45 ёшли мутахассис “авлиёлар” билан уч йиллик шартнома имзолади.

Пеллегрино бу постда Клод Пюэлнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Пеллегрино якунланган мавсумда Испаниянинг “Алавес” клубини бошқарди ва жамоа билан Ла лигада 9-ўринни эгаллади хамда Испания кубоги финалига чиқди. Май ойида эса Пеллегрино “Алавес”ни тарк этишини маълум қилган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.