Расман! Артуро Видаль "Барселона" билан шартнома имзолади

Каталониянинг "Барселона" клуби ўзининг расмий сайтида "Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль билан шартнома имзолагани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 31 ёшли чилилик футболчининг трансфери “кўк-анор ранглилар”га 18 млн еврога тушган. Тез орада футболчи янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтади ва 3 йиллик келишув имзолайди.

Маълумот учун, Видаль “Бавария” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида жами 124та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 22та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!