Расман! “Атлетико” 27 ёшли футболчини сотиб олди

“Севилья” жамоаси ярим ҳимоячиси Витоло “Атлетико” сафига кўчиб ўтди. Бу ҳақда “матрасчилар” расмий сайти хабар бермоқда.

27 ёшли футболчи “Атлетико” билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома тузди.

Хабарингиз бор, “Атлетико” ФИФА томонидан қўйилган таъқиқ сабаб, 2018 йилга қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Айни шу сабаб, Витоло янги мавсумнинг биринчи даврасида ижара асосида “Лас-Пальмас” жамоасида тўп суради ва 2018 йил 1 январь санасидан “матрасчилар” сафига қайтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!