Расман! Балотелли "Ницца" билан шартномасини узайтирди

26 июнь,2017, 08:45 344

Расман! Балотелли

Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчсиси Марио Балотелли яна бир мавсум ушбу жамоада қоладиган бўлди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, француз клуби 27 ёшли италиялик футболчи билан бир йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Балотелли якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 28та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 17та гол киритишга мувоффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, супер Марио “Ницца” сафига ўтган йилнинг ёзида “Ливерпуль” клубидан келиб қўшилган эди.