Расман! Балотелли “Ницца”да қолди

Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли келгуси мавсум ҳам жамоада қоладиган бўлди. Клуб расмий сайтида ёзилишича, италиялик ҳужумчи билан янги шартнома имзоланган.

Қайд этиш жоиз, ўтган йили француз клуби Балотелли билан бир йиллик келишувга эришган ва бу келишув ушбу ёзда ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Балотелли “Ницца” сафида 28 ўйинда майдонга тушди ва 17 та гол киритишга муваффақ бўлди.

“Ницца” эса Франция чемпиоантида 3-ўринни қўлга киритди ва ЕЧЛ саралашида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!