Расман! “Барселона” Месси билан янги шартнома борасида келишувга эришди

 

Испаниянинг “Барселона” клуби Лионель Месси билан янги шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Барселона” 15 июлда Месси билан шартномасини узайтиради

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар аргентиналик юлдуз билан 2021 йилнинг ёзигача бўлган шартномани имзолашади. Месси таътилдан қайтганидан сўнг расмий тарзда шартнома имзолайди.  

Мессининг янги шартномасидаги трансфер нархи маълум қилинди

Маълумотларга қараганда, Месси ҳафтасига 570 минг эвро ишлаб топадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!