Расман! "Барселона"нинг "Реал"га қарши баҳсдан сўнг икки футболчиси сафдан чиқди

17 август,2017, 19:05 1289

Расман!

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес жароҳати боис, бир ойга сафдан чиқди.

Уругвайлик футболчи Испания Суперкубоги учун “Реал”га қарши кечган иккинчи ўйинда тиззасидан жароҳат олган эди.

Шу тариқа, 30 ёшли форвард Ла лига доирасида “Бетис”, “Алавес”, “Эспаньол” ва “Хетафе”га қарши баҳсларда аниқ иштирок этмайдиган бўлди.

Бундан ташқари Суарес Уругвай терма жамоасининг Аргентина хамда Парагвай термаларига қарши баҳсларида ҳам иштирок этмаслиги аниқ бўлди.

Бундан ташқари, Херард Пике ҳам Ла лиганинг илк турини ўтказиб юбориши маълум бўлди.