Расман! "Барселона"нинг собиқ футболчиси "Кристал Пэлас"га устозлик қилади

26 июнь,2017, 19:49 543

Расман!

Англиянинг “Кристал Пэлас” клуби Франк де Бурни расман бош мураббий этиб тайинланганини э`лон қилди.

Де Бу Лондон клуби билан уч йиллик шартнома имзолади. 47 ёшли мутахассис бунга қадар “Аякс” хамда “Интер” клубларини бошқарган эди.

Футболчилик фаолияти давомида эса голландиялик мутахассис 5 мавсум “Барселона”да ўйнаганини қўшимча қилиш жоиз.