Расман: Бастиан Швайнштайгер “Чикаго Файр” аъзосига айланди

30 март, 08:59 441

Расман: Бастиан Швайнштайгер “Чикаго Файр” аъзосига айланди

 

Германиялик ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгер МЛС лигаси вакили – “Чикаго Файр” клубининг аъзоси сифатида расман таништирилди.

“Манчестер Юнайтед” клубида тўп сурган германиялик футболчи янги клуб билан 1+1 кўринишдаги шартнома имзолаган. 32 ёшли хавбек 1 йилда 4,5 миллион доллар ишлайди.

Швайнштайгер янги клуб сафида 1 апрель куни, “Монреаль”га қарши ўйинда ўтказиши кутилмоқда.