Расман! "Бавария" футболчиси "Ювентус" аъзосига айланди

13 май, 09:45 591

Расман!

Асли Мюнхеннинг “Бавария” клубига тегишли бўлган, аммо, мавсумни ижара асосида “Ювентус”да ўтказаёган Мехди Бенатиа энди расман туринликларнинг қонуний футболчисига айланди. Бу ҳақда Италия гранди расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда 30 ёшли марокашлик ҳимоячи “Ювентус” билан 2020 йилга қадар шартнома имзолаган. Футболчининг трансфери эса Турин суперклубига 17 млн еврога тушган.

Эслатиб ўтамиз, Бенатиа жорий мавсум А Серияда жами 12та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.