Расман! "Бавария" янги ҳужумчи сотиб олди (фото)

“Хоффенхайм” клуби ҳужумчиси Сандро Вагнер “Бавария” аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 30 ёшли футболчи Мюнхенликлар билан 2020 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Вагнер Мюнхен клубига 2018 йилнинг 1 январидан келиб қўшилади. 30 ёшли футболчи янги жамоаси сафида 2-рақамда тўп суради.

Қайд этиш жоиз, Вагнер 2006-2008 йилларда ҳам мюнхенликлар сафида тўп сурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!