Расман! “Бавария” ёш иқтидорни сотиб олди

11 июнь, 15:47 378

Расман! “Бавария” ёш иқтидорни сотиб олди

Германиянинг “Вердер” клуби ярим ҳимоячиси Серж Гнабрини “Бавария” жамоаси сотиб олди. Бу ҳақда мюнхенликларнинг расмий сайти хабар бермоқда.

Гнабри билан уч йиллик шартнома имзоланган. Bild нашри хабарига кўра, мазкур трансфер мюнхенликлар учун 8 млн еврога тушган.

Маълумот учун, Гнабри ўтган ёзда Лондоннинг “Арсенал” жамоасидан 5 млн евро эвазига “Вердер” сафига келиб қўшилган эди. Якунланган мавсумда Серж Бундеслигада 27 та ўйинда иштирок этди ва 11 та гол киритиб, битта голга ассистентлик қилди.