Расман! "Байер" устози энди Кримецни шуғуллантиради

10 июнь, 12:00 673

Расман!

Леверкузеннинг “Байер” жамоасини бошқарган Рожер Шмидт расман Хитойнинг “Бейжинг Гоан” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Хабарларга қараганда 50 ёшли мутахассис бугун хитойликлар билан 2,5 йиллик шартномага имзо чеккан. Таъкидлаш керакки, Шмидт жорий йилнинг март ойида қониқарсиз натижалари сабаб “Байер”дан истеъфога чиқарилганди. У леверкузенликларни 2014 йилдан буён бошқариб келаётган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Егор Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гоан” Хитой суперлигасининг ўтган 12 тур натижаларига кўра мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.